Кенагасда навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2025-09-02 11:00:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаевнинг "Кенагас" маҳалласидаги навбатдаги сайёр қабулида аҳоли муаммолари ва таклифлари тингланди.

Қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этиб, электр таъмири, уй-жой кадастри, йўл таъмири, тоза ичимлик суви, ер мулкига эгалик ҳуқуқи, экинларни суғориш масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш ва тиббиёт соҳаси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Мурожаатлар синчиклаб ўрганилиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Шу куннинг ўзида 12 та мурожаатдан 3 таси ижобий ҳал этилди, қолган 9 таси бўйича эса ўрганиш учун муддат белгилаб берилди.









