Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
2025-09-02 08:20:00 / Янгиликлар
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ва “Билимлар куни” муносабати билан Поп туманида яна бир таълим маскани ўз эшикларини очди. Янги Ўзбекистон массивида қиймати 9 млрд 800 млн сўм бўлган, барча замонавий талабларга жавоб берадиган 80-сонли умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этиб, янги маскан Поп ёшлари ҳаётидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.
Шу куни ўқувчи ёшларга Президент совғалари ҳам топширилди. Бу эса давлатимиз раҳбариятининг таълимга, ёш авлодга, келажак сари йўналтирилган эътиборининг яна бир яққол исботидир.









