Ватанга садоқат – онани улуғлашдан бошланади!
2025-08-29 09:40:00 / Янгиликлар

105 ёшдан ошган Сухсурбу ая Имомқулова ана шундай барокатли умр йўлини кечирган бахтли инсонлардан бири. У киши бутун ҳаётини қишлоқ хўжалигига, эл хизматига бағишлади. Беш фарзанд, 64 набира ва 40 дан ортиқ эвараларни тарбиялаб, юрт келажагига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида Сухсурбу ая Имомқулова Президент Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Бугун онахоннинг хонадонларига вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда вилоят “Нуронийлар” жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов ташриф буюриб, Давлат мукофотини тантанали равишда топширдилар.
Суҳбат чоғида Сухсурбу ая самимият билан меҳнат йўллари ҳақида тўхталиб, давлат раҳбаримизни дуо қилди ва юртимиз тинчлиги ҳамда фарзандлар бахти учун эзгу тилакларини билдирди.





