САЙЁР ҚАБУЛ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ
2025-08-21 09:45:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бугун Найман маҳалласининг аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулни ўтказди. Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, туман ташкилотлари ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Қабул жараёнида аҳоли томонидан бандлик, йўл таъмири, тадбиркорлик учун ер, моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар билдирилди.
Шуларнинг айримлари жойида ҳал этилса, қолганлари бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, қўшимча ўрганиш ва текшириш талаб этувчи масалалар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.









