Ғўза парваришида самарали назорат ва амалий ёрдам
2025-08-19 07:45:00 / Янгиликлар
“Зарбдор 60 кунлик” тадбирлари доирасида Поп туманидаги “Найман”, "Яккатут", "Юксалиш", "Сирдарё", "Ш.Мирсултонова" ҳамда "Дўстлик" ММТП ҳудудидаги қатор фермер хўжаликлари ҳолати ўрганилиб, мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ғўза парвариши жараёнидаги асосий йўналишлар — бегона ўтлардан тозалаш, культивация ҳамда пишиб етилган ғўза майдонларини дефолиацияга тайёрлаш ишлари синчиклаб таҳлил этилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари масъулларига қишлоқ хўжалиги оқсоқоллари томонидан техникалардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, агротехник талабларга қатъий риоя этиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Жараёнда ишчи гуруҳи Найман пахта қабул қилиш шаҳобчасидаги мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.









