Кадастр хизматларида замонавий ёндашув — аҳоли манфаати йўлида
2025-08-13 13:50:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Кадастрлар агентлиги Поп тумани бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида мижозларга хизмат кўрсатишдаги тезкорлик, ишончли рақамлар билан ишлаш тизими, шунингдек маҳаллаларда олиб борилаётган хатлов ишларини расмийлаштириш жараёнлари ўрганилди.
Агентликда хизмат сифатини янада ошириш, фуқаролар мурожаатларига жавобгарликни кучайтириш ҳамда ҳужжатлаштириш жараёнларини шаффоф ва қулай қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.






