Солиқ – адолат ва барқарор тараққиётнинг калити!
2025-08-13 10:40:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев иштирокидаги “А. Навоий” маҳалласида ташкил этилган очиқ мулоқотда ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашнинг аҳамияти, электрон тўлов тизимларининг қулайликлари ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Маҳалла еттилиги ва фаоллар билан биргаликда аҳолида солиқ тўлаш маданиятини ошириш, ахборотдан хабардорликни кучайтириш ҳамда масъулиятли фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шу билан бирга, ПҚ-1 режаси доирасида жиноятчилик ҳолатлари таҳлил қилиниб, профилактика бўйича амалий чоралар ишлаб чиқилди.





