Ғўза парваришида самарали назорат ва амалий ёрдам
2025-08-13 06:30:00 / Янгиликлар
“Зарбдор 60 кунлик” тадбирлари доирасида Поп туманидаги “Машъал” ММТП ҳудудидаги қатор фермер хўжаликлари ҳолати ўрганилиб, мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ғўза парвариши жараёнидаги асосий йўналишлар — шарбат усулида суғориш, бегона ўтлардан тозалаш ҳамда пишиб етилган ғўза майдонларини дефолиацияга тайёрлаш ишлари синчиклаб таҳлил этилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари масъулларига қишлоқ хўжалиги оқсоқоллари томонидан техникалардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, агротехник талабларга қатъий риоя этиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.









