Ногиронлиги бўлган 30 нафар фуқаро - янги таассуротлар сари
2025-08-07 07:25:00 / Янгиликлар
Юртбошимиз ташаббуслари доирасида амалга оширилаётган “Инклюзив тўсиқсиз туризм” ва “Инклюзив саёҳат” дастури доирасида Поп туманидан ногиронлиги бор 30 нафар фуқаро тарих ва маърифат маркази — Самарқанд шаҳрига йўл олди.

Самимий кузатиш маросимида туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этиб, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ва ҳар бир фуқарога тенг имконият яратиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлади.
Саёҳат иштирокчилари 3 кун давомида зиёрат ва маданий тадбирларда қатнашиб, маънавий оламларини бойитишади.
Бу — ҳам юртимиздаги ислоҳотлар самараси, ҳам инсонпарварлик йўлидаги амалий қадам.






