Иқтисодий барқарорлик – ислоҳотлар пойдевори!
2025-08-02 10:55:00 / Янгиликлар
Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли ва муносиб нархларда таъминлаш – жойларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Шу мақсадда Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган бозор ҳамда гўшт дўконларидаги ҳолатни ўрганди. Маҳсулотларнинг тури, сифати ва нархи таҳлил қилинди.
Ўрганиш давомида туман раҳбари томонидан масъулларга нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжига мос маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича топшириқлар берилди.









