Ёшларни мустаҳкам оила ҳаётига тайёрлаш – муҳим қадам!
2025-08-01 10:15:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев 1-сонли ФҲДЁ бўлимида ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” ўқув курслари билан танишди.

Учрашув доирасида туман раҳбари яқин келажакда ҳаёт йўлини бирга бошлаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашди, ҳаётий тавсиялар, маънавий қўллаб-қувватлаш сўзларини изҳор этди. Оилавий муносабатлар, масъулият, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат ҳақида қимматли мулоҳазалар билдирилди.
Ўқув курслари доирасида мутахассислар томонидан ажримларни олдини олиш, соғлом муносабатларни шакллантириш борасида дарслар ўтилмоқда.
Якунда туман ҳокими ёшларга сертификатлар топширди.






