Болалар боғчасида имтиёзли навбатлар…
2025-07-25 18:25:00 / Янгиликлар

1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
Кўп болали оилаларнинг болалари;
Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган кам таъминланган ҳамда “Камбағал оилалар реестри” ахборот модулига киритилган камбағал оилаларнинг болалари;
Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
Талабалар ва педагогларнинг болалари;
Акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Бу каби юқоридаги тоифага мос келувчи фуқаролар болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйишда имтиёзли навбатларидан фойдаланишлари мумкун. Имтиёзлар давлат-хусусий шерикчиликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Поп туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси
Раимжонова Муқаддас Шавкатжон қизи
