Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тоғ бағрида жойлашган Чоркесар қишлоғида аҳоли вакиллари билан учрашди.
2025-07-22 10:10:00 / Янгиликлар
Мулоқотда вилоят марказидан 95 км. олисда жойлашган ушбу ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Хусусан, кўп йиллардан бери Имон ота маҳалласи аҳолисини ўйлантираётган муаммо — тоза ичимлик суви таъминоти, болалар боғчаси, поликлиника, йўл қурилиши масалалари бўйича мурожаатлар тингланиб, шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Вилоят раҳбари томонидан болалар боқчаси ҳамда поликлиника учун аҳолига энг қулай ва мақбул ер танланиб, қурилиш ишларини бошлаш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, сув таъминоти ва йўл қурилиши бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Учрашув якунида маҳалла нуронийлари Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бардавом, юртимиздаги тинч-осуда ҳаёт барқарор бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.







