“Обиҳаёт”да янгиланиш нафаси: замонавий мини-футбол майдони ёшлар ихтиёрида!
2025-07-01 19:50:00 / Янгиликлар
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Поп туманидаги 33-мактаб ҳудудида 1,2 миллиард сўмлик замонавий мини футбол майдони ёшларга фойдаланиш учун топширилди!

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. Туман раҳбари ўз табригида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида жойларда шундай лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидлади.
“Обиҳаёт” маҳалласининг ўзида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилгани — бунинг яққол исботи!
Ушбу спорт майдони хам Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида қурилиб ечиниш ва ювиниш хоналари, санитария шохобчалари, спорт зали ва ўйин майдонлари билан жиҳозланган!







