Попда замонавий турар жойлар — янги имкониятлар ва қулай ҳаёт сари
2026-11-11 11:45:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Поп туманидаги ишчи ўрганишлари давомида Алишер Навоий маҳалласида «Chorkesar Story» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган янги кўп қаватли уйлар мажмуаси кўздан кечирилди.

Бугунги кунда аҳоли учун замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга турар жойлар барпо этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур мажмуадаги қурилиш ишларининг сифати, бинонинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда келажакда яшовчилар учун яратилган шароитлар атрофлича ўрганилди.
Айниқса, турар жойларнинг фойдаланишга тайёрлик ҳолати ва белгиланган қурилиш талабларига мувофиқлигига эътибор қаратилди.
Бундай бунёдкорлик лойиҳалари ҳудуднинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.









