Попда «Яшил макон» лойиҳасининг янги мавсумига старт берилди!
2026-11-09 10:20:00 / Янгиликлар
Поп туманида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш, ҳудудларни янада ободонлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги мавсумига старт берилди.

Мавсумнинг илк кўчат экиш тадбири туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, давлат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилди.
Тадбир давомида дарахт ва бута кўчатларининг 7 туридан мингдан ортиғи экилиб, ҳудуднинг яшил қиёфасини кенгайтириш йўлида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Яшиллик — нафақат бугунги кун ободлиги, балки келажак авлодлар учун соғлом ва фаровон муҳит яратиш демакдир.









