Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўлида
2026-11-05 13:15:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан ижтимоий реестрга киритилган, камбағалликка тушиш хавфи мавжуд ҳамда бошқа эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини шакллантиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, касб-ҳунарга ўқитилган 39 нафар ёшнинг эгаллаган мутахассислиги бўйича мустақил фаолият бошлаши ва ўзини ўзи банд қилиши учун зарур асбоб-ускуналар ажратилди.
Жумладан:
• 21 нафар ёшга тикув машинаси;
• 5 нафар ёшга пайвандлаш аппарати;
• 13 нафар ёшга компьютер техникаси топширилди.
Мазкур ташаббус ёшларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши, бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий даромадларини оширишга хизмат қилади.
Зеро, ёшларга яратилаётган имкониятлар — уларнинг муносиб келажаги, жамият тараққиёти ва юртимиз фаровонлигига хизмат қилади!









