Қишга тайёргарлик: кўмир таъминоти назоратда
2026-10-30 11:00:00 / Янгиликлар
Поп туманида қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кўмир захираси, аҳолига тарқатиш жараёни ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун мўлжалланган ДХШ омборлари фаолияти ўрганилди.

Туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ва туман прокурори Азизбек Турғунов масъулларга кўмирни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига ўз вақтида етказиб бериш бўйича топшириқлар берди.
Айни пайтда омборда 3 400 тонна кўмир мавжуд. Жорий йилда туманга жами 16 500 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
Асосий мақсад — қишнинг совуқ кунларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан узлуксиз таъминлаш.






