Ташаббусли бюджет — аҳоли ташаббуси амалда
2026-10-30 10:00:00 / Янгиликлар
Қандиғон ва Марғизор маҳаллаларида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган ташаббуслар асосида қурилаётган футбол майдонларидаги ишлар ўрганилди.

Ўрганишда туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда туман прокурори Азизбек Турғунов иштирок этиб, қурилиш жараёнлари, иш сифати ва лойиҳа талабларига риоя этилишини кўздан кечирдилар.
Масъулларга қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда майдонларни зарур спорт жиҳозлари билан таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.









