Инклюзив таълим: имкониятлар ва амалий тажриба
2026-10-30 08:55:00 / Янгиликлар
Поп туманидаги 16-умумтаълим мактабида инклюзив таълим йўналишида амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида мактабдаги коррекцион-ресурс хоналарининг фаолияти, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, инклюзив таълимни самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос таълим муҳитини яратиш ва бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.









