МТТда мавсумга тайёргарлик ва озиқ-овқат таъминоти ўрганилди
2026-10-28 09:50:00 / Янгиликлар
Поп тумани Янги Хўжаобод маҳалласида жойлашган 56-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда аутсорсинг тизими асосида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш жараёни ўрганилди.

Ўрганиш давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, ўз вақтида етказиб берилиши ва болаларнинг сифатли овқатланишини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд ишларни такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









