Олис ҳудудлардаги мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
2026-10-27 08:00:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев тумандаги олис ҳудудларда жойлашган 66- ва 74-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида иситиш тизимларининг ҳолати, кўмир захиралари ҳамда мавсумни беталафот ўтказишга қаратилган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, таълим сифатини ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ўқувчилар учун қулай ҳамда хавфсиз таълим шароитларини яратиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









