Поп туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар муҳокама қилинди
2026-10-23 08:25:00 / Янгиликлар
Поп туманидаги "Миришкор" МФЙ биносида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда содир этилган жиноятлар, олдини олиш имкони бўлган ҳуқуқбузарликлар, айниқса, ёшлар ўртасидаги жиноятларнинг сабаблари атрофлича таҳлил қилинди.
Мазкур масалалар юзасидан Чодак ҳудудидаги бир қатор маҳаллалар, шунингдек, Қўшминор маҳалласида профилактика ишлари етарли даражада ташкил этилмагани танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Асосий мақсад — жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш.









