«Янги кун» — меҳр ва ғамхўрлик маскани
2026-10-22 11:05:00 / Янгиликлар
Поп туманидаги «Поп» МФЙ ҳудудида «Adrenalin medical servis» хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати фаолияти билан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов танишди.

Давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйилган мазкур хизмат руҳий ҳолати бузилган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кундузги парвариш, ижтимоийлашув, мулоқот ва ҳаётий кўникмаларни шакллантиришда кўмак беради.
Бугунги кунда хизматга 15 нафар фуқаро жалб этилган. Бу имконият уларнинг оила бағрида қолишига, шунингдек, яқинларининг меҳнат қилиб, даромад топишига шароит яратади.
Маълумот учун, Поп туманида ушбу тоифага мансуб 128 нафар шахс рўйхатга олинган.
Инсон қадрига эътибор — оилага мадад, жамиятга ғамхўрликдир!









