Попда ободонлаштириш ишлари қизғин: 93 та қабристонда эзгу ташаббус!
2026-10-19 09:35:00 / Янгиликлар
Ободлик — аждодлар хотирасига эҳтиром, миллий қадриятларимизга садоқат ифодаси.

Поп туманидаги барча 93 та қабристонда ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Ушбу хайрли ишлар учун қарийб 1,5 миллиард сўмлик қурилиш материаллари харид қилинган. Маҳаллалар аҳли иштирокидаги ҳашарлар орқали қабристонлар ҳудудлари обод этилмоқда, мавжуд инфратузилма яхшиланиб, зиёратгоҳлар тартибга келтирилмоқда.
Бу — шунчаки ободонлаштириш эмас, балки ўтганлар хотирасини эъзозлаш, муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш ва эзгу анъаналаримизни келажак авлодларга етказиш йўлидаги хайрли амалдир.
Эзгу ният, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик бор жойда ободлик бардавом!









