Попда эзгу ташаббус: фарзандларга зарур жиҳозлар етказилди
2026-10-01 09:50:00 / Янгиликлар
Поп туманида оилалар, хусусан, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан оилалар ва ёш авлодга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси сифатида Республика Нуронийлар бошқаруви томонидан туманда икки нафардан ўқувчиси бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 282 дона икки ўринли ўқувчи парта ва стуллар ҳамда 1135 та спорт формаси тарқатилди.
Мазкур амалий кўмак фарзандларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратиб, уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.






