Попда 500 МВтлик қуёшдан энергия олиш лойиҳаси тўлиқ қувватда иш бошлади
2026-09-15 14:05:00 / Янгиликлар
Поп туманида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Германиянинг “Hyper Partners GmbH” компанияси томонидан қиймати 350 млн доллар бўлган лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиб, қуёш фото электр станцияси қуввати 500 МВтга етказилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда нуронийлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида жонлиқ сўйилиб, нуронийлар томонидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва эзгу ишлар баракаси ниятида дуо-фотиҳа қилинди.





