Ўзбекистон – Корея бизнес форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Корея Республикасининг етакчи компания ва молия институтлари билан қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
2026-09-15 13:05:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳрида Кимё технологиялари маркази фаолият бошлади, Жиззах вилоятида "Киа Сонет Приме" автомобили ва автомобил кузови панеллари, Фарғона вилоятида электротехника маҳсулотлари, Наманган вилоятида полимер буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳрида Миллий онкология маркази, тиббиёт олий таълим муассасаси, роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиши бошланди.


