РАҲБАР ВА ЁШЛАР: МУАММОГА ЕЧИМ, ТАШАББУСГА ҚЎЛЛОВ
2026-09-10 10:55:00 / Янгиликлар
Чиғаноқ маҳалласидаги 77-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Мулоқот давомида ёшларни қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилиб, билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ёшлар фикри — эътиборда, ташаббуслари — қўллаб-қувватланади, муаммолари — амалий ечимда!









