ЁШЛАР КУНИ: «БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ»ГА ТАНТАНАЛИ СТАРТ
2026-09-10 09:50:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан Найман маҳалласидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман миқёсидаги «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг мактаб босқичига тантанали старт берилди.

Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёшлар билан мулоқот қилди.
Туман ҳокими ўз сўзида мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт, таълим ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб, барча ёшларни Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдод ва қобилиятларини намоён қилиш, спорт ва ижодга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.
Энг муҳими — ёшлар майдонда, иқтидорлар эса эътиборда!









