Штаб: ҳар бир хонадонга манзилли ёндашув
2026-09-10 07:50:00 / Янгиликлар
Найман ва Қўштепа маҳаллаларида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида штаб томонидан хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида камбағал ва Ижтимоий реестрдаги оилалар аниқланиб, уларни иш билан таъминлаш, даромадли меҳнатга жалб этиш ва оилавий даромадини ошириш бўйича манзилли вазифалар белгилаб берилмоқда.
Асосий мақсад — ҳар бир оилага амалий кўмак кўрсатиш ва барқарор даромад манбаини яратиш.









