ПАХТА-2026: ҲОСИЛ — РЕЖАДАН ЮҚОРИ, ВАЗИФА — САМАРАЛИ ТЕРИМ!
2026-09-10 09:45:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, ММТП раҳбарлари, масъул ташкилотлар ҳамда йиғим-терим отрядлари раҳбарлари иштирок этди.
2026 йил ҳосили учун 6 829 гектар майдонда чигит экилиб, парваришланди. Апробация натижаларига кўра, 35 311 тонна пахта хомашёси етиштириш имконияти мавжуд.
Эндиликда асосий вазифа — етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, қисқа муддатда ва сифатли йиғиб-териб олиш.
Бунинг учун:
▪️ 64 та йиғим-терим отряди ташкил этилди;
▪️45 та қўл терими ва 19 та машина терими отряди шакллантирилди;
▪️ 30 та пахта териш машинаси мавсумга шай ҳолатга келтирилди;
▪️ жорий мавсумда 6 та янги пахта териш машинаси харид қилинди;
▪️ 5 493 гектар майдондаги пахтани механизациялашган усулда териб олиш режалаштирилган;
▪️ теримчилар учун транспорт, махсус жиҳозлар ва зарур шароитлар тўлиқ тайёрланди;
▪️ 3 та пахта қабул қилиш маскани мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Туманда марказий мониторинг штаби ва ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, теримчиларни жалб этиш, меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш ва пахтани қабул пунктларига тезкор етказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Пахта-2026 — ҳосилни йиғишда масъулият, уюшқоқлик ва натижа мавсуми!









