Ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш
2026-09-09 10:40:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Хўжаобод маҳалласида жойлашган “Наманган Агро Логистика” МЧЖ фаолияти билан танишилди.

Ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Хўжаобод маҳалласида жойлашган “Наманган Агро Логистика” МЧЖ фаолияти билан танишилди.
Ўрганиш давомида корхонада олма қиёми ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тайёр маҳсулот экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбиркор билан мулоқотда маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳсулотнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Асосий мақсад — ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва туманнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш.








