Камбағалликни қисқартириш — хонадонбай ишлашдан бошланади
2026-09-09 09:40:00 / Янгиликлар
Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш штаби томонидан хонадонларда хатлов ишлари бошланди.

Дастлаб Хўжаобод маҳалласи «еттилиги» билан вазифалар муҳокама қилиниб, камбағал ва Ижтимоий реестрдаги оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мақсад — ҳар бир хонадонга кириб бориш, муаммони аниқлаш ва даромад манбасини яратиш.









