Поп бугун фақат янгиланмаяпти — у янгича қиёфа касб этмоқда.
2026-09-04 08:10:00 / Янгиликлар
Маҳаллаларда янги бинолар қад ростламоқда, кўчалар обод бўлмоқда, инфратузилма янгиланмоқда. Бу жараёнлар Попни тобора бунёдкорлик ва янгиланиш марказига айлантирмоқда.

Туман маҳалласидаги бугунги ўзгаришлар ҳам Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.
Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 3 млрд 600 млн сўм маблағ эвазига замонавий 59-сонли мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб, болажонлар ихтиёрига топширилди.
Яна 10 километр ички кўчалар 3,8 млрд сўм маблағ эвазига асфальтланди. 1 млрд 200 млн сўм маблағ ҳисобидан электр таъминоти тизими яхшиланди.
Мустақилликнинг энг улуғ туҳфаси — халқ ҳаётидаги ўзгаришлар. Попда эса бу ўзгаришлар кун сайин янги манзилларда намоён бўлмоқда.









