Ёшлар билан очиқ мулоқот: таклифлар тингланди, вазифалар белгилаб олинди
2026-09-03 16:05:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан Поп туманидаги «Келажак» марказида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.
Мулоқот аввалида Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган муҳим янгилик ва вазифалар ёшларга етказилди.
Шундан сўнг очиқ мулоқотга навбат берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, таклиф ва мурожаатларини очиқ баён қилди.
Энг муҳими — ҳар бир таклиф эътиборда, ҳар бир мурожаат назоратда.









