Наврўзда замонавий мактаб янги ўқув йилига туҳфа этилди
2026-09-02 11:40:00 / Янгиликлар
Поп туманининг қўшни Тожикистон давлати билан чегарадош бўлган Наврўз МФЙда 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун барпо этилган янги замонавий ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сонли қарори ижроси доирасида 4,2 миллиард сўм маблағ эвазига 180 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 24х12 метр ўлчамдаги спорт зали барпо этилди.
Янги таълим масканининг очилиш тадбирида Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этди.
Замонавий ва қулай шароитларга эга янги бино ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, спорт билан шуғулланиши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун янада кенг имкониятлар яратади.
Янги мактаб — янги имкониятлар, янги орзулар ва ёрқин келажак сари мустаҳкам қадам!









