Тоғли қишлоқ – Имон отада ички кўчалар тўлиқ асфальтланди
2026-09-02 10:50:00 / Янгиликлар

Биргина мисол – ҳозирги кунга келиб маҳаллада бир қатор дастурлар ижроси, халқаро молиявий ташкилотлар кўмаги ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида умумий узунлиги 34 километр бўлган ички кўчаларга тўлиқ асфальт босилди. Айни пайтда маҳалла аҳолиси янги асфальт четларини уюшган ҳолда бетонламоқда. Бу ўз навбатида аслфальт йўл сифатини ошириш, "умри"ни узайтиришга хизмат қилади.
Яна бир эътиборли жиҳати – баҳор ва ёз ойларидаги сел тошқинларида талофат кўрган омонат кўприклар ўрнида 2 та мустаҳкам бетон кўприклар барпо этилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Имон ота маҳалласида амалга оширилган инфратузилма ишлари билан яқиндан танишди.
Нуронийлар бу каби ўзгаришлар аҳоли кайфиятини кўтаришга, сайёҳлар оқими ортишига хизмат қилаётганини таъкидлаб, эзгу ишлар бошда турган муҳтарам Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.









