НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ «МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ОРДЕНИГА САЗОВОР БЎЛДИ
2026-08-22 18:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан Наманган вилояти ҳокими Абдуразаков Шавкат Шокирджанович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Мазкур юксак эътироф Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда бунёдкорлик ва ислоҳотларни изчил амалга ошириш борасидаги самарали меҳнатга берилган муносиб баҳодир.
