Мустақиллигимизнинг қутлуғ 35 йиллиги арафасида Поп тумани аҳолиси учун яна бир қувончли имконият!
2026-08-22 14:10:00 / Янгиликлар
Поп туманида арзонлаштирилган савдолар ташкил этилмоқда. Гўшт, гуруч, ёғ, шакар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда аҳолига таклиф этилмоқда.

Энг муҳими, бу қулайлик туман маркази билан чекланиб қолмаяпти. Арзонлаштирилган савдолар туманнинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам ташкил этилиб, аҳолига байрам арафасида қўшимча қулайлик яратилмоқда.
Поп тумани ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган савдолар аҳоли эҳтиёжини қондириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Байрам шукуҳи — ҳар бир хонадонга! Қулайлик ва ғамхўрлик — ҳар бир ҳудудга!
Азиз попликлар! Арзонлаштирилган савдолардан унумли фойдаланинг!









