ДАВЛАТ ТИЛИГА ЭЪТИБОР — БОШҚАРУВ СИФАТИГА ЭЪТИБОР!
2026-08-20 08:20:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 7-августдаги 437-сон қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоятидаги шаҳар ва туман ҳокимликларининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Семинар давомида давлат тилида иш юритиш самарадорлигини ошириш, расмий ҳужжатларда адабий тил меъёрларига қатъий риоя қилиш, давлат ташкилотларида ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, замонавий ва рақамли иш жараёнларида давлат тилидан тўлақонли фойдаланиш, тажриба алмашиш ҳамда иш юритиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.
Бугунги талаб — давлат тилини асраш билан бирга, уни замонавий технологиялар ва рақамли имкониятлар билан уйғун равишда ривожлантиришдир.









