Пайшанба — ёшлар куни: ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-08-20 10:50:00 / Янгиликлар
Поп тумани Ўрта Хонобод маҳалласи ҳудудидаги 74-сонли мактабда “Пайшанба — ёшлар куни” доирасида раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Унда Ўрта Хонобод, Юқори Хонобод ҳамда Қўшминор маҳаллалари ёшлари иштирок этди. Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, бандлик, тадбиркорлик, ер ажратиш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича билдирилган мурожаатларни ижрога қаратди.
Учрашув доирасида хорижда бўлиб турган ёшлар билан ҳам онлайн мулоқот ўрнатилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ва муаммолари тингланди.









