ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ | СПОРТ КАРВОНИ ПОПГА ЕТИБ КЕЛДИ!
2026-08-20 09:50:00 / Янгиликлар
Бугун Поп туманида “Спортга эътибор — келажакка эътибор” шиори остида ёшлар учун яна бир қувончли воқеа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ажратилган спорт жиҳозлари, анжомлари ва спорт кийимлари сертификатлари тумандаги 1 ва 2-сонли спорт мактаблари ёш спортчиларига тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёш спортчилар билан учрашдилар.
Бу эътибор — ёшларнинг янги ғалабалари, улкан марралари ва юртимиз байроғини халқаро майдонларда баланд кўтариши учун яна бир муҳим қадамдир.









