Янги ўқув йилига тайёргарлик — эътибор марказида
2026-08-13 12:50:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан тумандаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 2026–2027 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, синф хоналари, спорт зали, ошхона ва кутубхонанинг ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, мактабда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳам атрофлича ўрганилди.
Янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш, таълим муассасасида ўқувчилар учун қулай, замонавий ва хавфсиз муҳит яратиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва аниқ топшириқлар берилди.
Янги ўқув йили — янги мақсадлар, янги имкониятлар ва катта марралар сари қадам!









