Пайшанба — Ёшлар куни: соғлом ёшлар, янги имкониятлар!
2026-08-13 11:40:00 / Янгиликлар
Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Истиқлол маҳалласида жойлашган “Тиме Фитнесс” фитнес залида ёшлар учун яратилган имкониятлар билан танишилди.

Ташриф давомида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш ва саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар жараёни кўздан кечирилди.
Эътиборлиси, мазкур фитнес зали тадбиркор ёш томонидан йўлга қўйилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилмоқда.









