Поп тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Исковут маҳалласида ўтказилди
2026-07-29 14:10:00 / Янгиликлар
Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев Исковут маҳалласида бўлиб, аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва муаммоларни атрофлича тинглади.

Мулоқот давомида фуқаролар асосан бандлик, электр таъминотини яхшилаш, ер ажратиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш каби муҳим масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга ижро учун топшириқлар берилди. Бир қатор масалалар эса жойидагина ижобий ҳал этилди.









