Темир йўл атрофлари обод ва хавфсиз ҳудудга айланмоқда
2026-07-28 08:10:00 / Янгиликлар
Поп туманининг 32 та маҳалласи ва ММТП ҳудудлари орқали ўтувчи темир йўл муҳофаза зоналарида тартиб ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Амалга оширилаётган асосий тадбирлар:
Тозалик ва тартиб: Темир йўл атрофлари турли чиқиндилар ҳамда ноқонуний қурилмалардан тўлиқ аритилмоқда;
Стандартларга мослаштириш: Ҳудуддаги тадбиркорлик объектлари шаҳарсозлик ва хавфсизлик талабларига мувофиқлаштирилмоқда;
Замонавий қиёфа: Эскириб қолган деворлар ўрнига мустаҳкам ва замонавий ҳимоя тўсиқлари ўрнатилмоқда.









