Попда темир йўл атрофлари ободонлаштирилмоқда
2026-07-24 08:30:00 / Янгиликлар
«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида Поп тумани ҳудуди бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, туман ҳудудидан ўтган 32 та темир йўл ҳамда ММТПлар атрофларини намунали ҳолатга келтириш ва эстетик қиёфасини яхшилаш бўйича муайян чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Жараёнда нуронийлар ва фаоллар иштирокида аҳоли ўртасида тозаликни сақлаш бўйича тушунтириш учрашувлари ўтказилмоқда.
Кенг жамоатчилик кўмагида темир йўл атрофлари чиқинди ва бегона ўтлардан тозаланиб, тартибга келтирилмоқда.








