ИИВ ҚОРОВУЛ ҚЎШИНЛАРИДА “ҚЎМОНДОН КУБОГИ” ўз ғолибларини аниқлади!
2026-07-25 10:30:00 / Янгиликлар
Поп туманидаги 7552-ҳарбий қисм мезбонлик қилган “Миллий кураш” бўйича мусобақанинг финал босқичи кўтаринки руҳда ўтди.

Қоровул қўшинлари қўмондони, полковник Хасан Батиров ҳамда Поп тумани ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этган ушбу нуфузли мусобақа ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва миллий спортимизни ривожлантиришда яна бир муҳим қадам бўлди.
Хизматдаги интизом ва майдондаги шижоатни бирлаштирган ушбу баҳсларда энг кучли ва маҳоратли ҳарбий хизматчилар сараланди!
Беллашувда иштирок этган барча ҳарбий полвонларимизга қатъият ва жасорат учун ташаккур билдирамиз!









