Поп туманида вилоят ҳокими ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-07-23 11:30:00 / Янгиликлар
Пайшанба - Ёшлар куни муносабати билан бугун Поп туманида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ва туман даражасидаги корхона-ташкилот раҳбарлари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Очиқ ва муҳокамаларга бой ўтган учрашувда ёшлар томонидан кадастр, бандлик ва тадбиркорлик соҳаларига оид 16 та мурожаат илгари сурилди.
Мулоқот якунларига кўра, 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 6 та мурожаат бўйича муддатли чора-тадбирлар белгиланиб, вилоят «Йўл харитаси»га киритилди ва ижроси назоратга олинди.
Вилоятда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган бу каби очиқ мулоқотлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.









